Европа Иттифоқи 2025 йилнинг дастлабки олти ойида Россиядан 4,48 миллиард евролик суюлтирилган табиий газ (SPG) харид қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб миллиард еврога кўп, дея маълум қилди Эуростат.
Умуман олганда, Европа шу ярим йилликда 26,9 миллиард евролик SPG импорт қилган, унинг катта қисми АҚШдан етиб келган — 13,7 миллиард евро миқдорида.
Россиядан келаётган газ эса денгиз танкерларида ташилади. Унга қарши санкция қўйилмаган ва уни асосан Испания, Франция, Нидерландия ҳамда Белгия харид қилмоқда.
Австрия, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари эса Россия газидан ихтиёрий равишда воз кечган.