АсосийЖамият

Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳар ИИББ ҳаракат вақтинча чекланадиган кўчалар номини эълон қилди.

'Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Шу сабабли Тошкент шаҳар ИИББнинг берган хабарига кўра, пойтахтнинг Маҳтумқули-Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон - 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача, Чўлпон кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон-Миллий боғ кўчалари кесишган чорраҳасигача, Янги Ўзбекистон-Темирчи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида соат 17:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, ёндош ва айланма кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қиламиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар