АсосийЖамият

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди

Учрашувда АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

'АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди'ning rasmi

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбони АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Паоло Замполли АҚШ раҳбарияти номидан миллий терма жамоани ЖЧ-2026 йўлланмаси билан табриклади ва келгуси беллашувларда улкан муваффақиятлар тилади. Шунингдек, АҚШдаги мундиал нафақат спорт, балки дўстлик, инновация ва ҳамкорлик рамзи бўлишини таъкидлади.

Учрашув якунида меҳмонларга футболчилар имзо чеккан тўплар тақдим этилди.

    Бошқа янгиликлар