АсосийДунё

Англия ҳукумати 16 ёшга тўлмаганлар учун энергетик ичимликларни тақиқламоқчи

Аксарият супермаркетлар аллақачон ихтиёрий тақиқни жорий этган.

'Англия ҳукумати 16 ёшга тўлмаганлар учун энергетик ичимликларни тақиқламоқчи'ning rasmi

Англияда 16 ёшга тўлмаганларга дўконлар, ресторанлар, кафелар, савдо автоматлари ва интернет орқали Red Bull, Monster ва Prime каби энергетик ичимликларни сотиш тақиқланади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Билдирилишича, Буюк Британия болаларининг учдан бири ҳар ҳафта энергетик ичимлик истеъмол қилади. Аксарият супермаркетлар аллақачон ихтиёрий тақиқни жорий этган. Баъзи ичимликлар икки стакан қаҳвадан ҳам кўпроқ кофеинга эга. Ортиқча истеъмол бош оғриғи, уйқусизлик, тез юрак уриши ва юрак ритми бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Камдан-кам ҳолларда ортиқча кофеин ўлимга ҳам сабаб бўлган. Шакарли турлари эса тишларга зарар етказиб, семиришга ҳам олиб келади.

“Бу ичимликларнинг соғлиққа, диққатни жамлашга ва ўқишга таъсирини кўришингиз мумкин, шунинг учун биз чоралар кўрмоқдамиз”, деган Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Уэс Стритинг.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун 12 ҳафта давомида соғлиқ ва таълим мутахассислари, жамоатчилик, чакана сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар фикри йиғилади. Тақиқ амалдаги парламент муддати тугашидан анча олдин кучга кириши кутилмоқда. Bite Back номли ёшлар фаоллари гуруҳидан 18 ёшли Каррера ишлаб чиқарувчилар болаларни жалб қилиш учун блогерлар билан ишлашини айтди. Striting эса бунга жавобан ҳукумат “замонга мослашиши” ва ижтимоий тармоқлардаги рекламаларга қарши ҳам чоралар кўриши лозимлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:20

    Берлин Трампнинг “тинчлик режаси”дан кеч хабардор бўлганини айтди

    Германия канцлери Фридрих Мерс Берлин Трампнинг Украина бўйича режасини аввалдан билган деган даъволарни рад этди.

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 23.11.2025 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35