АсосийЖамият

Ангренда автобус ва юк машинаси тўқнашуви ортидан ҳайдовчи ойнадан отилиб чиқди

ЙТҲ автобус қайрилиб олаётган вақтда рўй берди, салонда йўловчилар бўлмаган.

'Ангренда автобус ва юк машинаси тўқнашуви ортидан ҳайдовчи ойнадан отилиб чиқди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 19 август куни соат 10:30 да автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода зарба натижасида автобус ҳайдовчисининг транспорт ойнасидан ташқарига отилиб чиққани акс этган.

Маълумотларга кўра, 58 ёшли автобус ҳайдовчиси қайрилиш пайтида унинг билан бир йўналишда келаётган, 34 ёшли шахс бошқарувидаги юк машинаси билан тўқнашган. Зарба автобуснинг ён қисмига келиб урилган ва ҳайдовчи салондан ташқарига чиқиб кетган.

Ҳодиса вақтида автобус ичида йўловчилар бўлмаган. Ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар