АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат олий таълим тизимида қизларнинг иштироки ортиб бораётганига эътибор қаратди.

'Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди'ning rasmi

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Эътиборли жиҳати, уларнинг ярмидан кўпроғини қизлар ташкил этади.

Саида Мирзиёева мазкур натижаларни мамлакатда таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси сифатида баҳолади.

“Қизларимиз ўқимоқда, изланмоқда, ўз устида ишламоқда. Энг муҳими, уларнинг ўз кучига бўлган ишончи ва шижоати кун сайин ортиб бормоқда. Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласи, атрофидаги муҳит ва бутун мамлакат келажагини ҳам ўзгартира олади”, деган у.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари таълим инсонга ҳаётда мустақил йўл танлаш имконини беришини таъкидлаб, қизларнинг илм олиши учун яратилаётган имкониятлар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган.

“Қизларимизга орзулари сари дадил қадам ташлашлари учун имконият берайлик”, дейди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар