АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади

Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

'Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади'ning rasmi

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар, нафақалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилади.

Шундан сўнг ёшга доир энг кам пенсия миқдори ойига 983 минг сўмни ташкил этади. Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори эса 1 миллион 83 минг сўмга етказилади. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 504 минг сўм этиб белгиланади.

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун болалар нафақаси ҳам оширилади. Хусусан, 3 ёшгача бўлган битта фарзанд учун ойига 386 минг сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун эса 295 минг сўм тўланади. Иккинчи фарзанд учун қўшимча 177 минг сўм, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун эса қўшимча 118 минг сўм ажратилади. Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 450 минг сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талабалар стипендиялари 7 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, шу санадан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 миллион 360 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўм этиб белгиланади.

Мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:49

    Фарғонада икки Damas тўқнашди, икки киши жабрланди

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида иккита Damas автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    'Юнусободда юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:01

    'Мирзиёев Наманган аэропортидаги 175 миллион долларлик терминал қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:46

    Мирзиёев Наманган аэропортидаги 175 миллион долларлик терминал қурилишини кўздан кечирди

    Давлат раҳбари қурилиш ишларининг бориши билан танишиб, аэропорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    'Тошкентда ертўлада ҳушидан кетган уч ишчи қутқариб қолинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:54

    Тошкентда ертўлада ҳушидан кетган уч ишчи қутқариб қолинди

    Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати натижасида уч нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

    'Минглаб одам қидирган 8 ёшли боланинг жасади дарёдан топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:48

    Минглаб одам қидирган 8 ёшли боланинг жасади дарёдан топилди

    Фожиа 15 июнь куни Яндаре қишлоғи яқинида содир бўлган.

    'Бельгия “Толибон” делегациясига бир кунлик виза берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:37

    Бельгия “Толибон” делегациясига бир кунлик виза берди

    Бироқ европалик расмийларга кўра, виза фақат 23 июнь куни учун расмийлаштирилган.