АсосийЖАМИЯТ

Юнусободда юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир туп дарахт зарарланган.

'Юнусободда юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, бугун, 23 июнь куни соат 13:24 да Юнусобод туманидаги Янги Юнусобод кўчасида электр симлари ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув техникалари воқеа жойига жалб этилган. Соат 13:37 да манзилга етиб борган мутахассислар юқори кучланишли электр кабелларида қисқа туташув юз берганини аниқлаган.

Ҳодиса оқибатида бир туп дарахт зарарланган.

Қайд этилишича, воқеа жойида жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар