"Бир нарсани очиқ айтишим керак: бу мени хавотирга солмоқда ва юрагимни оғритмоқда. Гап шундаки, биз — европаликлар — ҳозирги пайтда дунёда ўз манфаатларимизни тўлақонли ҳимоя қила оладиган даражада таъсирли рўл ўйнамаяпмиз", — дейди Германия канслери Фридрих Мерс CDU TV партиявий телеканалига берган интервьюсида.
Сиёсатчининг фикрича, ҳозирда Европа давлатлари Россия Президенти Владимир Путинга босим ўтказиб, Украинадаги урушни тугатиш имкониятига эга эмас ва бу борада АҚШга қарам бўлиб қолмоқда.
Шу билан бирга, Ҳиндистон, Хитой ва Бразилия каби давлатлар Россия билан янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.
Шунга қарамай, Мерс Европа давлатлари орасида бирлик аломатларининг қайта пайдо бўлаётганини ижобий ҳолат сифатида эътироф этди.