АсосийЖАМИЯТ

Бутун халқ кутган тарихий лаҳза

Ўзбекистон байроғи футболнинг энг нуфузли майдонида ҳилпирайди!

'Бутун халқ кутган тарихий лаҳза'ning rasmi

Йиллар давомида кутилган орзу ушалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида спорт ва футбол соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўз самарасини берди.

Натижада Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон футболидаги энг нуфузли мусобақа — Жаҳон чемпионати иштирокчилари қаторидан жой олди.

Бу ютуқ миллионлаб мухлисларнинг кўп йиллик орзуси рўёби, мамлакат футболи тарихидаги энг муҳим саҳифалардан бири бўлди.

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, Ўзбекистон номини тарихга муҳрлаган футболчилар, мураббийлар штаби ва терма жамоа атрофида меҳнат қилган барча мутахассисларга юксак эҳтиром билдирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар