2026 йилги Жаҳон чемпионати “D” гуруҳи 2-турида Туркия терма жамоаси Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва плей-офф босқичига чиқиш имкониятини йўқотди.
АҚШнинг Санта-Клара шаҳридаги “Левайс” стадионида ўтган учрашувни салвадорлик ҳакам Иван Бартон бошқарди.
Баҳсдаги ягона гол 2-дақиқада Матияс Галарса томонидан киритилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Парагвай ҳужумчиси Мигел Алмирон тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Маълумотларга кўра, футболчи ҳакамга норозилик билдириб, оғзини қўли билан ёпган ҳолда бир неча сўз айтгани учун майдондан четлатилган.
Шу тариқа, Туркия 2-турдан сўнг ҳам очко жамғара олмади ва 3-тур олдидан гуруҳда 4-ўринда қолиши аниқ бўлди. Илк турда турклар Австралияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган, Парагвай эса АҚШга 1:4 ҳисобида ютқазган эди.






