Президент Доналд Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига «Уруш вазирлиги» номини қайтармоқчи. Аввалроқ Оқ уй раҳбари “мудофаа сўзи жуда ҳимоявий эшитилиши”ни айтганди.
Оқ уйнинг маълум қилишича, Трамп мазкур қарорни бугун имзолайди. АҚШда II жаҳон уруши тугагунга қадар Уруш вазирлиги ва алоҳида Денгиз кучлари бўлган. Улар 1949 йилда расман Мудофаа вазирлигига бирлаштирилган ва янги бинога кўчиб ўтган.
New York Тимесънинг ёзишича, Трамп маъмурияти – ҳарбий тузилмани қайта шакллантириш, унинг жанговар имкониятларини намойиш этиб, янада агрессив образга мослаштиришни кўрсатади, деб ҳисобламоқда. Трамп бу фикрни илк марта август ойида айтган ва Ҳегсетни «уруш вазири» деб атаган эди.
«Биз Уруш вазирлиги даврида ақл бовар қилмас тарихий ғалабаларга эришганмиз. ъМудофааъ жуда ҳимоявий эшитилади. Биз ҳимояда бўлишни хоҳлаймиз, аммо зарурат туғилса, ҳужумкор ҳам бўлишимиз керак», —деганди Трамп.
Флорида штатидан республикачи сенатор ва Трампнинг ашаддий тарафдори Рик Скотт ижтимоий тармоқларда бу ўзгариш Америка учун «урушларни ютиш қобилиятини, уларга фақат жавоб қайтаришни» акс эттиради, деди.
Мудофаа вазирлиги ва вазир лавозими Конгресс актлари орқали номланган, шунинг учун Трампнинг фармони дарҳол кучга кириши номаълум.