АсосийДунё

Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар минтақавий вазиятни кескинлаштираётганини айтди. Анқара урушни тўхтатиш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирганини маълум қилди.

'Эрдўғон: Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анталия дипломатик форуми доирасида Ироқ Курд минтақаcи раҳбари Нечирван Барзани билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Туркия Президент маъмурияти маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар минтақадаги сўнгги сиёсий ва хавфсизлик вазиятини батафсил муҳокама қилган.

Эрдоған Эронга қарши амалга оширилаётган ҳужумлар оқибатида юзага келган кескинлик бутун минтақага жиддий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Туркия урушни тўлиқ тўхтатиш ва барқарор тинчлик муҳитини яратиш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Туркия раҳбари, шунингдек, Эрон атрофидаги вазият фонида илгари сурилаётган сепаратистик сценарийлар ҳеч бир томон манфаатига хизмат қилмаслигини қайд этди. У Ироқдаги барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш устувор вазифа бўлиб қолаётганини билдирган.

Бундан ташқари, Эрдоған Ҳурмуз бўғози атрофидаги воқеалар нефть таъминоти йўлларини диверсификация қилиш заруратини яна бир бор кўрсатганини айтган.

Шу муносабат билан у “Тараққиёт йўли” лойиҳасининг стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:35

    Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар ўтказилишини эълон қилди

    АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар режалаштирилгани маълум қилинди. АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон томони билан учрашув ўтказади.

    'Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:28

    Туркия “Ўрта йўлак”ни Ҳормуз бўғозига муқобил йўл сифатида илгари сурмоқда

    Туркия Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транзит марказга айланиш мақсадида “Ўрта йўлак” лойиҳасини фаол тарғиб қилмоқда, деб ёзади Financial Times.

    'АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:54

    АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейин ҳам Эрон ракетавий тизимларининг катта қисмини қайта йўлга қўйди

    The New York Times хабарига кўра, АҚШ разведкаси баҳолари Эрон урушдан олдинги баллистик ракеталар захирасининг тахминан 70 фоизини сақлаб қолганини кўрсатмоқда.

    'Австралиянинг энг кўп орден олган аскари уруш жиноятлари айбловларига қарши курашишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:48

    Австралиянинг энг кўп орден олган аскари уруш жиноятлари айбловларига қарши курашишга ваъда берди

    Бен Робертс-Смит уруш жиноятлари бўйича қўйилган айбловларни рад этди ва ўз номини оқлаш учун курашишини айтди.

    'Папа “золимлар” ҳақидаги нутқи Трампга қаратилмаганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:57

    Папа “золимлар” ҳақидаги нутқи Трампга қаратилмаганини айтди

    Мазкур баёнот икки ҳафта олдин тайёрланган бўлиб, АҚШ президенти билан боғлиқ ҳодисалардан анча олдин ёзилган.

    'Шимолий Корея шарқий қирғоғидан денгиз томон баллистик ракеталар учирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:19

    Шимолий Корея шарқий қирғоғидан денгиз томон баллистик ракеталар учирди

    Бу жорий йилда амалга оширилган еттинчи шундай синов бўлди.