АсосийЖамият

ССВда янги тайинловлар амалга оширилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

'ССВда янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Хабарга кўра, Алижанов Аброржон Алижон ўғли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

А. Алижанов 2003 йил Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2006 йил мазкур олий ўқув юртининг магистратура босқичларини тамомлаган.

Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг абдоминал хирургия бўлимида жарроҳ, ходимлар бўлими бошлиғи, филиал бош шифокори ўринбосари ҳамда директори, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

А. Алижанов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

***

Эралиев Умиджан Эргашович Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У. Эралиев 2009 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат, 2012 йил Тошкент тиббиёт академиясининг магистратура босқичларини тамомлаган.

Турли йилларда Тошкент тиббиёт академияси менежмент, тиббий биология, биотиббиёт муҳандислиги ва олий маълумотли ҳамшира факультети ҳамда 2-сон даволаш факультети декани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Соғлиқни сақлаш ва тиббий суғурта тизимини жорий қилиш шўъбаси бош консультанти каби масъул лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори (DSc) У. Эралиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси бош инспектори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

***

Султанов Даврон Тахирович Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Д. Султанов 2005 йил Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2013 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг магистратура босқичларини тамомлаган.

Турли йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг Тошкент шаҳри бўйича бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт котибияти бош мутахассиси, Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти, шунингдек, Ижтимоий ривожланиш бўлими бош мутахассиси, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи каби масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Султанов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.