АсосийЖамият

Фарғонада 3 та АЁҚШ сифатсиз бензин сотгани учун жаримага тортилди

Назорат тадбирларида Аi-80 ва Аi-92 маркали автобензин намуналарида давлат стандартларига мос келмаганлик ҳолатлари аниқланди.

'Фарғонада 3 та АЁҚШ сифатсиз бензин сотгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

“Ўзенергоинспексия” Фарғона вилояти бошқармаси ўтказган текширувда “Б.О”, “С.Ҳ” ва “Й.С.О” МЧЖларга қарашли 3 та ёнилғи қуйиш шохобчасида сифатсиз бензин сотилгани маълум бўлди.

Лаборатория таҳлиллари натижасида Аi-80 ва Аi-92 маркали автобензин давлат стандартларига жавоб бермаслиги тасдиқланди.

Мазкур қонунбузарликлар учун АЁҚШларга 30,9 миллион сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, қолдиқ сифатида сақланаётган ёнилғини сотувга чиқармаслик ва унинг сифатини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берилди.

    Бошқа янгиликлар