АсосийЖамият

Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди

Ҳодиса юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий изоҳ бериб, машинистга нисбатан интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

'Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда метро вагони эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалганди. Ушбу ҳолат 14 апрель куни соат 12:53 атрофида “Алишер Навоий” бекатида юз берган. Маълум қилинишича, 34-сонли поездда йўловчилар қабул қилингач, машинист томонидан эшикларни ёпиш буйруғи берилган, бироқ учинчи вагоннинг биринчи эшиги тўлиқ ёпилмаган.

Шунга қарамасдан, поезд “Ўзбекистон” бекати томон ҳаракатни давом эттирган. Кейинчалик хавфсизликни таъминлаш мақсадида поезд бекатда тўхтатилиб, барча йўловчилар туширилган ва ҳаракат таркиби техник кўрикка юборилган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, машинистга нисбатан қатъий интизомий чора кўрилиши белгиланган. Метрополитен маъмурияти бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун назорат кучайтирилишини маълум қилиб, йўловчилардан узр сўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.

    'Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.

    'Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди

    2025 йил якунларига кўра, бир қатор давлат органлари ва ташкилотлари “қизил” тоифага киритилди.

    'Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:40

    Тошкент вилоятида йирик миқдорда синтетик наркотиклар мусодара қилинди

    Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Тошкентда аёлга нисбатан ноўрин ҳаракат қилган эркак 3 суткага қамалди

    Тошкент шаҳрида 27 ёшли эркак аёлга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этгани учун жазоланди.

    'Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:33

    Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади

    Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.