Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бобохонова)1946 йил 20 ноябрда Қозоғистонда таваллуд топган. Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаб, “Ёш гаврдиячилар” театрида фаолиятини бошланаган. 1996 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган
Актриса миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ҳамда бетакрор образлар яратган. Шунингдек, ижоди давомида “Тилим қурсин”, “Чол ва набира”, “Берлин-Оққўрғон” каби кўплаб фильмларда маҳоратли роль ижро этган. Доно Бобохонова тўққиз набира ва тўрт эваранинг бувиси эди.






