АсосийДунё

Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан иккита ҳомила топилди

Сўнг Шифокорлар унинг қорнидан иккита ривожланмаган эмбрионни олиб ташлашга муваффақ бўлган.

'Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан иккита ҳомила топилди'ning rasmi

Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила топилди. Бу ҳақда “Тhe Times of India” нашри ёзмоқда.

Гургаон шаҳридаги шифохонада амалга оширилган жарроҳлик жараёнида 15 нафар шифокор қатнашган. Мутахассисларнинг айтишича, “ҳомила ичида ҳомила” деб аталувчи бу ҳолат 500 мингта туғилишдан фақат бирида учрайди.

Онанинг ҳомиладорлиги уч эгизак билан бошланган бўлса-да, улардан бири қолганларини ўзига сингдириб юборган. Туғилган қизалоқ 20 кунлигида қорин шишиши ва овқат емай қўйиши сабаб шифохонага ётқизилган. Текширув натижасида ошқозонини сиқиб турган ўсма аслида нотўғри шаклланган эмбрионлар экани аниқланган.

Икки соатлик мураккаб операциядан кейин чақалоқ соғлом ҳолда жавоб берилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, у ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:41

    Германиядаги машҳур “ботқоқ мумиёлари” Данияга кўчирилди

    Шлезвиг-Гольштейнда жойлашган Готторп қалъаси археология музейи уч йилга ёпилаётгани сабабли унинг энг қимматли экспонатлари – ботқоқ мумиёлари Данияга жўнатилди.

    'Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:40

    Ўзбекистон паспортининг халқаро рейтингдаги ўрни ошмоқда

    Ўзбекистон паспорти глобал рейтингда 72-ўринни эгаллаб, 62 мамлакатга визасиз саёҳат имконини тақдим этмоқда.

    'Ҳаво ифлосланиши сабаб 4,5 млн одам эрта ҳалок бўлмоқда – ЖМТ'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:21

    Ҳаво ифлосланиши сабаб 4,5 млн одам эрта ҳалок бўлмоқда – ЖМТ

    Мутахассисларнинг айтишича, ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун катта ҳудудларга тарқалиб, ҳавони заҳарлайди.

    'Афғонистондаги зилзилада аёлларга ёрдам берилмадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:09

    Афғонистондаги зилзилада аёлларга ёрдам берилмадими?

    Кўплаб қутқарувчилар эркакларга ёрдам кўрсатган, бироқ аёллар қариндош бўлмаган эркаклар томонидан қутқарилмаган.

    'Украинада собиқ депутат давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:15

    Украинада собиқ депутат давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинди

    У IX чақириқ Рада депутати бўлган ва СБУ уни Россия махсус хизматлари фойдасига ишлаганликда гумон қилмоқда.

    'Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди'ning rasmi

    Дунё 06.09.2025 16:34

    Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик вафот этди

    Ҳодиса Nexia ва МАН юк машинасининг тўқнашуви оқибатида содир бўлган.