Музейдаги машҳур топилмалар – Рендсвюрен одамининг қолдиқлари, Виндеби ўсмири, Дамендорф одамининг танаси, шунингдек, Остерби одамининг бош суяги ва Детген одамининг соч толаси Силъкеборг шаҳрига олиб кетилди.
Олимларга кўра, бу одамлар милодий I асрда яшаган, айримлари зўравонлик қурбони бўлган. Эндиликда улар Данияда сақланаётган Толунд ва Эллинг ботқоқ мумиёлари ёнида намойиш этилади.