Ўзбекистон Президенти Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим соҳаси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
Қайд этилишича, тадбирда фидойи педагоглар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, ўқитувчилар учун қатор қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинди.
Улар орасида ипотека кредитлари бўйича ёрдам, фарзандларининг шартнома тўловининг 30 фоизини қоплаш, компьютер техникасини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, шунингдек, жаҳоннинг ТОП-300 олийгоҳларига кириш учун таълим кредитлари мавжуд.
Президент таъкидлаганидек, ўқитувчилик жамиятда нуфузли ва муносиб маош тўланадиган касбга айланиб бормоқда.