АсосийДунё

Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди

Балх вилоятида оптик интернет тақиқланди, натижада давлат идоралари ва хусусий сектор Wi-Fi’дан узилди.

'Афғонистоннинг қайси ҳудудларида интернет йўқлиги айтилди'ning rasmi

“Толибон” ҳаракати раҳбари Ҳейбатуллоҳ Охундзода “ахлоқсизликнинг олдини олиш” мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятида оптик толали интернет хизматларини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чекловлар оқибатида Балхдаги давлат идоралари, хусусий сектор ва турар-жойлар Wi-Фи тармоғидан узилган. Ҳозирда ҳудудда фақат мобил алоқа тармоқлари орқали интернетдан фойдаланиш мумкин.

Вилоят вакили эҳтиёжларни қондириш учун муқобил тармоқ ташкил этилиши режалаштирилаётганини билдирган. Бироқ чекловларнинг бошқа вилоятларга ҳам жорий этилиши масаласига аниқлик киритилмаган.

Шу билан бирга, Лондонда жойлашган Афғонистон халқаро нашри маълумотига кўра, Балхдан ташқари Қандаҳор, Урузгон, Ҳилманд ва Нимроз вилоятларида ҳам интернет хизматлари узилган.

    Бошқа янгиликлар