АсосийДунё

Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, баъзи оммавий ахборот воситалари унга “ёмон обрў” бериб, “Демократик партиянинг оғзи” вазифасини бажаради.

'Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи'ning rasmi

АҚШ Президенти Доналд Трамп федерал ҳукумат “унга нисбатан нохолис” деб ҳисоблаган телевизион тармоқлар лицензияларини бекор қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.


Билдирилишича, оқ уй раҳбари Буюк Британияга сафаридан қайтаётган Air Force One бортида журналистларга баёнот берган. Унинг сўзларига кўра, аксар оммавий ахборот воситалари унга “ёмон обрў” бериб, “Демократик партиянинг оғзи” вазифасини бажаради.


Бир кун аввал Американинг ABC телевизион тармоғи Жимми Киммелнинг консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилиши ҳақидаги изоҳидан кейин кўрсатувини “номаълум муддатга тўхтатиб қўйганди”. Федерал алоқа комиссияси раиси Брендан Карр АБC лицензияси хавф остида бўлиши мумкинлигига ишора қилган.


Трамп, хусусан, Жимми Киммел ва CBС бошловчиси Стивен Колбертнинг ўзини танқид қилганига мурожаат қилиб, уларнинг шоулари “Трампни танқид қилишдан бошқа ҳеч нарса қилмаяпти” деб даъво қилган. Унинг қўшимча қилишича, якуний қарор у “ватанпарвар” ва “қаттиққўл” деб таърифлаган Каррга боғлиқ.


“Қаердадир ўқигандимки, тарқмоқлардан фойдаланувчи кишиларнинг 97 фоизи менга қарши эди. Яна етмаганидек, 97 фоизнинг барчаси салбий ва шунга қарамай, мен еттита ана шундай штат аҳолисининг барчасини осонлик билан сайловда ютиб олдим. Телеканаллар мени фақат ёмон қилиб кўрсатишади. Улар лицензия олишяпти. Менимча, уларнинг лицензияси бекор қилиниши керак. Буни Брендан Карр ҳал қилади”, — деган Президент.


Федерал алоқа комиссиясининг лицензиялари ABC, CBС, NBC ва “Fox News” каби телевизион каналлар учун талаб қилинади. Кабел тармоқларидан фарқли ўлароқ, уларнинг эшиттиришлари томошабинлар учун бепул ва жонли эфирда узатилади.


Федерал алоқа комиссияси лицензияларни “жамоат манфаатлари” стандартига жавоб бермаса бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ “The New York Times” таъкидлаганидек, бундай қарорлар жуда кам учрайди ва деярли суд жараёнларига олиб келади, чунки АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатиш сўз эркинлигини кафолатлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 22:39

    Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди

    Ушбу самолётнинг биринчи сафари 4 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

    'Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 18:09

    Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди

    Чеченистон раҳбари бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берди.

    'Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 17:39

    Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи

    Бу ҳақда Франция Президенти Макроннинг адвокати Том Клер маълум қилди.

    'Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:40

    Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди

    “Geumsong” серияли тактик ҳужумчи дронлар синовдан муваффақиятли ўтди.

    'Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:31

    Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди

    Шунингдек, университетларга 18 та фанни ўқитиш тақиқлангани билдирилмоқда. Ман қилинган фанларнинг 6 таси айнан аёллар ҳақида.

    'Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:01

    Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин

    Биз мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман — Путин.