АсосийДунё

Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи

Бу ҳақда Франция Президенти Макроннинг адвокати Том Клер маълум қилди.

'Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи'ning rasmi

Франция Президенти оиласи АҚШ судида бринчи хоним Брижит Макроннинг аёл эканини исботловчи “фото ва илмий далиллар” тақдим этади. Бу ҳақда Макронларнинг адвокати Том Клерга таяниб, ББC хабар берди.

Маълум бўлишича, далиллар Макронлар томонидан Брижит Макрон эркак бўлиб туғилганини даъво қилган америкалик инфлюенсер Кендис Оуенсга қарши очилган туҳмат бўйича суд жараёнида тақдим этилади.

“Илмий характерга эга эксперт гувоҳлиги бўлади”, — дейди Том Клер.

Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, унинг мижозлари Оуенснинг айбловлари ёлғон эканини “умумий ва аниқ маънода” исботлаш ниятида.

“Франциянинг биринчи хоними ва унинг турмуш ўртоғи айбловлар ва уларнинг шахсий ҳаётига тажовуз қилишдан қаттиқ таъсирланган. Шунга қарамай, (Брижит Макрон) вазиятга узил-кесил ойдинлик киритишга 100 фоиз тайёр”, дейди Клер.

Адвокат, шунингдек, Брижит Макрон ҳомиладорлик ва эмизиш пайтида олинган фотосуратларни тақдим этишга тайёрми, деган саволга ижобий жавоб берган.

Брижит Макроннинг ўғил бўлиб туғилгани ҳақидаги иддаолар бир неча йиллардан бери тарқалиб келмоқда. 2021 йилда бундай гаплар француз блогерлари Амандин Рой и Наташа Рей томонидан фаол равишда тарқатилди. Макронлар уларга қарши туҳмат бўйича ишда ғалаба қозонди.

Бироқ ўтган йили қарор блоггерларнинг даъволари тўғри экани сабабли эмас, балки сўз эркинлиги ҳуқуқи туфайли бекор қилинди. Ушбу даъволарни такрорлаган Оуенсга қарши АҚШда даъво жорий йил июль ойида қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 22:39

    Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди

    Ушбу самолётнинг биринчи сафари 4 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

    'Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 18:09

    Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди

    Чеченистон раҳбари бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берди.

    'Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 15:43

    Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи

    Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, баъзи оммавий ахборот воситалари унга “ёмон обрў” бериб, “Демократик партиянинг оғзи” вазифасини бажаради.

    'Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:40

    Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди

    “Geumsong” серияли тактик ҳужумчи дронлар синовдан муваффақиятли ўтди.

    'Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:31

    Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди

    Шунингдек, университетларга 18 та фанни ўқитиш тақиқлангани билдирилмоқда. Ман қилинган фанларнинг 6 таси айнан аёллар ҳақида.

    'Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:01

    Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин

    Биз мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман — Путин.