АсосийДунё

Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди

Ушбу самолётнинг биринчи сафари 4 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

'Хитойда дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри учувчи парвоз йўлга қўйилди'ning rasmi

Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси дунёдаги энг узун тўғридан-тўғри рейс – Шанхай ва Буэнос-Айресни боғлайдиган янги йўналиш учун чипталарни сотишни бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 декабрь куни биринчи сафарини амалга оширадиган Boeing 777-300 ER самолёти Шанхай Пудонг халқаро аэропортини Аргентинанинг Министра Пистарини халқаро аэропорти билан боғлайди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Хитойдан бориш сафари тахминан 25 соат, Буэнос-Айресдан қайтиш эса қарийб 29 соат давом этади. Иккала парвозда ҳам учоқ Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида икки соатлик техник тўхтаб ўтади. Бунда йўловчилар самолётни тарк этишлари мумкин. Шу тўхтаб ўтишда ҳам парвоз дунёдаги энг узун рейс сифатида баҳоланмоқда.

Шунингдек, China Eastern Airlines компанияси ушбу хизматни антиподал шаҳарларни (дунёнинг қарама-қарши тарафида жойлашган шаҳарлар) боғлайдиган дунёдаги биринчи йўналиш сифатида илгари сурмоқда. Авиакомпания ҳафтасига икки марта Boeing  777-300ЕР учоқларида парвозни амалга оширишни режалаштирган.

“Компания Антарктида яқини бўйлаб жанубий парвоз йўлини танлади, бу эса мавжуд танловларга қараганда, саёҳатни камида тўрт соатга қисқартиради”, — дея қўшимча қилинади хабарда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 18:09

    Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ тизимини назорат қилишни топширди

    Чеченистон раҳбари бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берди.

    'Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 17:39

    Макрон судга хотини эркак эмаслигини исботлаб, “илмий далиллар” тақдим этмоқчи

    Бу ҳақда Франция Президенти Макроннинг адвокати Том Клер маълум қилди.

    'Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 15:43

    Трамп ўзини танқид қиладиган каналлар лицензиясини олиб қўймоқчи

    Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, баъзи оммавий ахборот воситалари унга “ёмон обрў” бериб, “Демократик партиянинг оғзи” вазифасини бажаради.

    'Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:40

    Ким Чен Ин Шимолий Кореяда янги дронларни синовдан ўтказди

    “Geumsong” серияли тактик ҳужумчи дронлар синовдан муваффақиятли ўтди.

    'Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:31

    Афғонистон университетларида аёллар ёзган китоблардан фойдаланиш тақиқланди

    Шунингдек, университетларга 18 та фанни ўқитиш тақиқлангани билдирилмоқда. Ман қилинган фанларнинг 6 таси айнан аёллар ҳақида.

    'Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Дунё 19.09.2025 12:01

    Россияда мигрантлар учун патент бекор қилиниши мумкин

    Биз мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман — Путин.