Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чехия Президенти Петр Павел билан қисқа, аммо мазмунли учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт ва инновациялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги ва инвестициявий йўналишларда ҳам алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олинди.
Томонлар идоралараро муносабатларни фаол давом эттиришга ҳам тайёр эканликларини билдирди.






