23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан учрашув ўтказди. Суҳбатда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва узоқ муддатли дастурлар муҳокама қилинди.
Учрашувда савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бораётгани, Корея инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошгани таъкидланди. Шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларидаги қўшма ташаббуслар, технология ва саноат шериклиги дастурини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Шу билан бирга, “Марказий Осиё – Корея” форматидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Президент Мирзиёев Ли Чжэ Мённи Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.






