АсосийСиёсат

Мирзиёев Конгресс вакиллари билан нималарни муҳокама қилди?

Учрашувда стратегик шериклик, парламентлараро мулоқот ва янги ташрифлар ҳақида гаплашилди.

'Мирзиёев Конгресс вакиллари билан нималарни муҳокама қилди?'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси юбилей сессияси доирасида АҚШ Конгресси аъзоси Трент Келли ва Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони Бобби Жинни билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон—АҚШ стратегик шериклигини кенгайтириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, яқин вақтларда Конгресс делегацияси ҳамда Миссисипи ишбилармонлари Ўзбекистонга ташриф буюриши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар