АсосийЖамият

ССВ: болаларда ич кетиш ва қайт қилиш ҳолатлари вирусли инфекция билан боғлиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларда кузатилаётган ич кетиш ва қайт қилиш билан кечаётган касалликлар юзасидан изоҳ берди.

'ССВ: болаларда ич кетиш ва қайт қилиш ҳолатлари вирусли инфекция билан боғлиқ'ning rasmi

Вазирликка кўра, айрим ҳолларда вирусли инфекция нафақат йўтал, бурун оқиши ёки иситма билан, балки ошқозон-ичак тизими бузилиши шаклида ҳам намоён бўлмоқда.

“Бу хасталиклар ҳар доим ҳам бир хил кечмайди, бу эса вирус штаммларининг фарқи билан боғлиқ”, дейилади баёнотда.

Мутахассислар шамоллаш мавсуми бу йил бироз кеч — октябрь охирларида бошланганини одатий ҳол деб баҳоламоқда.

    Бошқа янгиликлар