АсосийЖамият

Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди

Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади.

'Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди'ning rasmi

Франция Президенти Эммануэль Макрон Арманистонга ташрифи чоғида кутилмаган “мусиқа кечаси”нинг бош қаҳрамонига айланди. У Никол Пашинян билан бир саҳнада машҳур қўшиқни жўрликда куйлаб, ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.

Кеча, 4 май куни Ереванда ўтган давлат зиёфати давомида сиёсатчилар La Bohème’ни ижро этган. Лавҳаларни “Franceinfo” телеканали эълон қилди.

Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади. Шу пайт Пашинян барабан орқали жўр бўлиб, “сахнадаги трио”ни тўлдирган.

Тадбир иштирокчилари эса бу ноодатий чиқишни телефонларига суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян ҳам воқеани табассум билан кузатган.

Маълумот учун, ушбу кулиш ва қўшиққа бой кеча Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида ўтказилган. Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.

    '"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    "Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда

    Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

    '"Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    "Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади

    Бу ҳақда давлат компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    'Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:53

    Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди

    Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудида дрон ҳужуми ортидан ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда амирлик ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

    '“Чорсу”метро бекатига тушиш йўлаги нима сабабдан сув остида қолгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18