АсосийЖамият

Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, жиноят-қидирув бўлими ходимлари аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида унинг ўлимини саҳналаштириш бўйича махсус тезкор тадбир ўтказган. Бу жараёнда жабрланувчи аёлнинг ҳамкорлиги ва олдиндан ишлаб чиқилган тадбир муҳим роль ўйнаган.

Аёлни ўлдириш учун ёлланган шахс эса тезкор маълумотлар асосида аввалроқ ички ишлар органлари назоратига олинган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилган.

Шундан сўнг 20 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда ёлланма қотил буюртмачи билан учрашиб, унга турмуш ўртоғи ўлдирилгани ҳақида хабар берган. Бу хабарни эшитган эркак қолган ҳақнинг бир қисми сифатида 6,5 миллион сўм ҳамда жабрланувчи номидаги қора рангли Tracker автомобилини топширган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2026 йил 27 январь куни Самарқанд вилоятида ёлланма қотиллик жиноятини содир этишнинг олди олинганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида танишини ўлдиришни режалаштирган шахслар қўлга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:14

    "Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда

    Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

    '"Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    "Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади

    Бу ҳақда давлат компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    'Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:53

    Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди

    Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудида дрон ҳужуми ортидан ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда амирлик ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

    '“Чорсу”метро бекатига тушиш йўлаги нима сабабдан сув остида қолгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    'Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:46

    Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2026 15:51

    Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

    Улар Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида жавобгарликка тортиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган.