АсосийЖамият

Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудида дрон ҳужуми ортидан ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда амирлик ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

'Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

Қутқарув хизматлари ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. “Aja News” хабарига кўра, ҳужум оқибатида Ҳиндистоннинг уч нафар фуқароси жароҳат олган.

Ҳозирда БАА ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари фаол ишламоқда. Расмийлар тўртта Эрон ракетаси аниқланганини маълум қилди. Уларнинг учтаси денгиз устида йўқ қилинган, тўртинчиси эса денгизга тушган.

“Мамлакатнинг турли ҳудудларида эшитилаётган товушлар — бу БАА ҳаво мудофаа тизимларининг ишлаши натижасидир”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фужайра минтақада нефть экспорт қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган кам сонли терминаллардан бири ҳисобланади. У Ҳормуз бўғозига яқин бўлса-да, унинг ташқарисида жойлашган. Ўтган йили ушбу порт орқали кунига 1,7 миллион баррелдан ортиқ нефть ва нефть маҳсулотлари экспорт қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    "Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади

    Бу ҳақда давлат компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    'Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Чорсу”метро бекатига тушиш йўлаги нима сабабдан сув остида қолгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    'Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:46

    Фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2026 15:51

    Халқаро қидирувда бўлган 3 нафар ўзбекистонлик БААда қўлга олинди

    Улар Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида жавобгарликка тортиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган.

    'Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди'ning rasmi

    Жамият 04.05.2026 13:52

    Тошкент вилоятида 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш фош этилди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.