АсосийСиёсат

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 28 даража иссиқ бўлади.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 30 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечаси айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар