АсосийЖиноят

Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суда кўрилаётган иш доирасида Сурхондарёда рўйхатдан ўтган тўқимачилик МЧЖсига 8,7 млрд сўмлик қўшимча солиқ ҳисоблангани маълум бўлди. Суднинг қайта тафтиш ўтказиш ҳақидаги ажримидан кейин, мазкур жараённи олиб борган Солиқ аудити бўлими бош инспектори қўшимча солиқни бекор қилиб беришини айтган ҳолда МЧЖ вакилларидан 5 минг доллар олган.

Бироқ у ҳисобланган 8,7 млрд сўмни бекор қила олмаган. Шу боис олган пораси — 5 минг долларни МЧЖ вакилларига қайтариб бермоқчи бўлган пайтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Инспекторга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар