АсосийБу қизиқ

Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади

1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўтайди.

'Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади'ning rasmi

Ҳайдовчиликка ўқиш харажатлари эса тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади. Бу Президентнинг янги фармонида қайд этилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали “A”, “B”, “D” ва “DE” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқув курслари тўлови ҳам қопланади.

Касбий ва олий таълимда ўқиётган ёшлар учун контракт маблағининг 50 фоизигача қисми давлат томонидан тўланиши мумкин. Бу сумма бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги белгиланган.

Фармонга кўра, бир шахс бир йилда турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан икки марта фойдаланиши мумкин.



    Бошқа янгиликлар