АсосийЖамият

ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

ChatGPT сервисидан фойдаланаётган айрим кишилар эндиликда платформадан фойдаланиш учун паспорт орқали шахсини тасдиқлаш талаби билан юзма-юз келмоқда.

Маълумотларга кўра, агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлмаганига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди. Текширувдан ўтилмагунича “фақат катталар учун” белгиланган мавзуларни муҳокама қилиш имкони чекланади.

Қизиғи, баъзи ҳолларда ушбу талаб ҳатто ёши катта фойдаланувчиларга ҳам қўлланилмоқда. Масалан, 30 ёшли бир фойдаланувчи ҳам платформадан тасдиқлаш сўралганини айтган.

OpenAI ушбу функция босқичма-босқич жорий этилаётганини ва ҳозирча асосан инглиз тилли ҳудудларда синов тарзида ишлаётганини тасдиқлади. Компанияга кўра, янгиликнинг асосий мақсади — ёш чекловларига амал қилиш ва вояга етмаганларни эҳтимолий номақбул контентдан ҳимоя қилишни кучайтириш.

Шу билан бирга, OpenAI паспорт маълумотларини қайта ишлаш хавфсиз тарзда амалга оширилишини алоҳида таъкидлаган: маълумотлар шифрланади, фақат ёшни аниқлаш учун ишлатилади ва ҳужжатлар очиқ ҳолда сақланмайди.

Онлайн аудитория эса янгиликка турлича муносабат билдирмоқда. Айримлар ташаббусни рақамли хавфсизликни таъминлаш ва глобал қоидаларга мос қадам сифатида қўллаб-қувватласа, бошқалар механизм баъзи вазиятларда нотўғри ишлаётганини, катталар ҳам асоссиз чекловларга дуч келаётганини танқид қилмоқда.

OpenAIʼнинг қўшимча қилишича, ҳозирги ёшни аниқлаш тизими синов босқичида. Компания фойдаланувчилар фикрларини таҳлил қилмоқда ва ёшни тасдиқлашнинг бошқа имкониятларини — банк карталари ёки электрон рақамли идентификаторлар каби услубларни — кўриб чиқмоқда.

Яъни, платформанинг янги тартиби ҳозирча тажриба сифатида жорий этилган бўлиб, келгусида унга ўзгариш ва янгиланишлар киритилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.