АсосийЖамият

Ўзбекистон чегараларидан 600 яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор

CITES CoP20 конференцияси доирасида асраш масаласи ҳақида гап келганда уларни контрабандаси ва ноқонуний чегаралардан олиб ўтиш ва сотиш каби муаммолар алоҳида муҳим аҳамиятга эга.

'Ўзбекистон чегараларидан 600  яқин ҳайвонлар олиб ўтишга уринишган. Улар орасида нобуд бўлганлари ҳам бор'ning rasmi

Охирги 3 йилда божхона органлари томонидан 40 га яқин ҳолатларда ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларни божхона постлари орқали яширинча олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Натижада 350 бошга яқин ёввойи қушлар, 600 бошга яқин турли ёввойи ҳайвонлар, 100 яқин ҳайвонлар шохлари, тери ва шу каби ашёлар ва янада ачинарлиси, 7,7 мингга яқин турли ёввойи ўсимлик, 10 минг донадан зиёд ҳашоратларни олиб ўтишга уриниш бўлган. Инобатга олиниши керак бўлгани кўпроқ олиб киришга бўлган ҳолатлар кўзга ташланади. "Республикага бутун дунё қизил китобига киритилган энг ноёб ҳайвонларни ҳам олиб киришга уринишларини гувоҳи бўлдик" - дейди Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари.

Ноёб ҳайвонлар ушланган заҳоти Божхона органлари томонидан Тошкент ҳайвонот боғига топширилади.

"Афсуски ҳайвонларни ноқонуний олиб киришда багажлар ичида, самолёт юкхонасида, мевалар орасига яшириб, йўл сумкаларига зичлаб жойлаб олиб киришга уринишлар бўлган. Бу ҳолатларни бемалол ҳайвонларга шафқатсизларча муомалада бўлиш дейиш мумкин. Ҳатто шундай олиб кирилиш оқибатида нобуд бўлган ҳайвонлар бор." - деб сўзларини якунлади Ҳусан Тангриев.

CITES CoP20 конференциясидан сўнг Божхона ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмиталари ўртасида ҳамкорлик янада кучайтирилади ва жараёнлар рақамлаштирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:35

    Тожикистонга олиб ўтилаётган ноқонуний дори воситалари аниқланди

    Бекободдаги “Фарҳод” чегара божхона постида қиймати 1 млрд сўмдан ошиқ дори воситаларининг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди.

    'Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:28

    Қоракўлда ўқув марказида 20 нафар абитуриент заҳарланди

    Беморлардан олинган қон намуналари белгиланган тартибда экспертизага юборилган.

    'Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 17:19

    Ҳомиладорлик ва туғруқ нафақаларини ҳисоблаш бўйича янги тартиб тасдиқланди

    Эндиликда нафақа миқдори аёлнинг суғурта стажига боғланади.

    'Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:57

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 12:03

    Россияда бир ой аввал ўлдирилган ўзбекистонликнинг жасади қайтарилмоқда

    Аввалроқ, ушбу мигрант ўтган йилнинг декабрь ойида ОМОН ходимлари томонидан куч ишлатилиши оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.

    'Пропан нархи нега ошди?'ning rasmi

    Жамият 11.01.2026 09:26

    Пропан нархи нега ошди?

    Пропан нархи оширилганлиги бўйича расмий изоҳ берилди.