Президентнинг янги фармонига кўра, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга оширадиган махсус комиссия тузилди. Комиссия атмосфера ҳавосига зарар етказаётган иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки тугатиш ваколатига эга бўлади.
Шунингдек, комиссия аввал қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлайди, саноат корхоналарида филтрлар ўрнатиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилади.
Фармонга мувофиқ, комиссия 2025 йил 19 ноябрда қабул қилинган экология ва туризм соҳаларига оид фармонда белгиланган топшириқлар, жумладан АИ-80 маркали бензиндан воз кечиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ижросини ҳам кузатиб боради.






