АсосийСИËСАТ

Мирзиёев: Энергия тежамкор уйлар харажатни 30 фоизгача камайтиради

Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Қамаши тажрибасини ўрганишни топширди.

'Мирзиёев: Энергия тежамкор уйлар харажатни 30 фоизгача камайтиради'ning rasmi

Ўзбекистонда янги қурилаётган уй-жойларда энергия тежамкор материаллардан кенг фойдаланиш бўйича янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида энергия тежамкор қурилиш материалларининг афзалликлари ҳақида хабардорлик ҳали ҳам етарли эмаслигини таъкидлади.

Қайд этилишича, агар уйларнинг фасад ва том қисми иссиқлик сақловчи материаллар билан қопланиб, энергия тежамкор ойналар ўрнатилса, энергия сарфи 30 фоизгача қисқариши мумкин.

Йиғилишда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида Франция ва Буюк Британия компаниялари иштирокида қурилаётган 4 минг хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви мисол сифатида келтирилди. Лойиҳада тўлиқ энергия тежамкор маҳаллий маҳсулотлар қўлланилаётгани, бу эса қурилиш таннархини камида 20 фоизга арзонлаштириши ва уйларни иситиш-совитиш харажатларини 30 фоизга камайтириши қайд этилди.

Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Қамаши тажрибасини ўрганишни топширди. Шунингдек, жорий йил “Янги Ўзбекистон” қиёфаси олиб кириладиган 33 та туман ва шаҳардаги кўп қаватли уйлар қурилиши мазкур ёндашув асосида амалга оширилиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишида маҳаллий материаллар улуши 95 фоизга етказилади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 07:32

    Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишида маҳаллий материаллар улуши 95 фоизга етказилади

    Йиғилишда Тошкент вилоятининг Паркент туманида яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган “Kumushkon Resort” туристик мажмуаси мисол қилиб келтирилди.

    'Ўзбекистоннинг энг гавжум шаҳри маълум бўлди'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:46

    Ўзбекистоннинг энг гавжум шаҳри маълум бўлди

    Қайд этилишича, 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 миллион нафарга етган.

    'Шавкат Мирзиёев: Андижоннинг маданият пойтахти сифатида тан олиниши Ўзбекистонга берилган яна бир халқаро эътирофдир'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 05:14

    Шавкат Мирзиёев: Андижоннинг маданият пойтахти сифатида тан олиниши Ўзбекистонга берилган яна бир халқаро эътирофдир

    Давлат раҳбари ўз мурожаатида Андижон шаҳрининг мазкур мақомга муносиб кўрилганини Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий-маънавий мероси ва туркий цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссасининг халқаро миқёсдаги эътирофи сифатида баҳолади.

    'Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 24.06.2026 13:49

    Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

    'Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 11:54

    Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат олий таълим тизимида қизларнинг иштироки ортиб бораётганига эътибор қаратди.

    'Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 09:45

    Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

    Давлат раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жадал ривожлантириш, юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади.