АсосийЖАМИЯТ

Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди

Вазир боланинг аниқ ёши, ташхиси ва эвтаназия қачон ўтказилгани ҳақида маълумот очиқламаган.

'Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган болага эвтаназия қўлланилди'ning rasmi

Нидерландияда 12 ёшга тўлмаган оғир хасталикка чалинган болага нисбатан илк бор эвтаназия амалга оширилди. Бу ҳақда маҳаллий OAV хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2023 йилда эвтаназия тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришлардан кейин қайд этилган биринчи ҳолат ҳисобланади. Нидерландия Соғлиқни сақлаш вазири Софи Херманснинг билдиришича, муолажа ўтган йилнинг охирида ўтказилган.

Ҳолат юзасидан махсус комиссия текширув ўтказиб, эвтаназияни амалга оширган шифокор билан суҳбатлашган ва ўз хулосасини назорат органига тақдим этган.

Вазир боланинг аниқ ёши, ташхиси ва эвтаназия қачон ўтказилгани ҳақида маълумот очиқламаган.

Нидерландия эвтаназияни тиббий амалиёт сифатида қонунийлаштирган дунёдаги биринчи давлат ҳисобланади. Мамлакатда бу амалиёт 2002 йилдан буён қонун доирасида қўлланиб келинмоқда.

2023 йил апрель ойида эса мамлакат ҳукумати эвтаназия бўйича ёш чекловларини юмшатган. Янги тартибга кўра, оғир ва даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган вояга етмаган беморларга нисбатан қарор шифокорлар ва ота-оналар иштирокида қабул қилинади.

Қонунчиликка мувофиқ, эвтаназия фақат беморнинг аҳволини паллиатив ёрдам орқали енгиллаштириш имкони бўлмаган, у кучли азоб чекаётган ва касаллиги давосиз деб топилган ҳолатларда қўлланилиши мумкин. Шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнида боланинг фикри ҳам инобатга олинади.

Кейинчалик махсус комиссия шифокорнинг ҳаракатлари амалдаги тиббий стандартлар ва этик талабларга мос келган-келмаганини баҳолайди. Комиссия таркибига шифокорлар, ҳуқуқшунос ва этика соҳаси мутахассислари киради.

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:49

    Мирзиёев 43 миллиард долларлик келишувлар тақдирига тўхталди

    “Ҳар бир келишув лойиҳага, иш ўрнига ва юқори қўшилган қийматга айланиши шарт”, деди Президент.

    'Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:56

    Ўзбекистонда беш нафар судя лавозимидан озод этилди

    Шу билан бирга, беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

    'Қарши–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автомашинадан 5 килограммдан ортиқ гашиш аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:03

    'Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 16:59

    Фарғонада 4 магнитудали зилзила содир бўлди

    Маълумотларга кўра, ер силкиниши Фарғона вилояти ҳудудида 3–4 балл, Андижон вилоятида эса 2 балл куч билан сезилган.

    'Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:31

    Ўзбекистон – Конго ДР учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

    Баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес бажаради.

    'Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 24.06.2026 13:25

    Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди

    Карреро 2026 йил март ойида ўт қўйиш айбини тан олган. Ҳукм 2026 йил 23 июнь куни Манхэттен федерал судида судья Льюис Лиман томонидан эълон қилинди.