АсосийЖиноят

Реал Санжик ҳақиқатан ҳам қамалдими?

Ҳолат юзасидан Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари расмий муносабат билдирди.

'Реал Санжик ҳақиқатан ҳам қамалдими?'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган С. К. га (1990 йилда Наманган вилоятида туғилган, “Финанс инвест” КСБ таъсисчиси) нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

Билдирилишича, суднинг бугун, 28 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар прокурори биринчи ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, айбланувчи С. К. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган дастлабки тергов жараёнида фуқаро Ш.Р. бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир нечта фирибгарлик ҳолатларини содир этганлиги аниқланган.

 Жорий йилнинг 21 ноябрь куни мазкур иш бўйича суд жараёни якунланди. Унга кўра, Ш.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 12:56

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони  фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:24

    Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум бўлишича, мазкур жиноий ҳаракат Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилган.

    'Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 16.12.2025 09:38

    Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Тадбир давомида жами 37 кг 421 грамм “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинган.

    'АҚШдаги университетда юз берган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 15.12.2025 08:36

    'Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 11.12.2025 19:01

    Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

    У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.