АсосийБу қизиқ

2024 йил қурол савдоси рекорд даражага чиқди

Энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компаниянинг даромади ўтган йили 679 миллиард долларни ташкил этган.

'2024 йил қурол савдоси рекорд даражага чиқди'ning rasmi

2024 йилда дунёда қурол савдоси тарихий кўрсаткичга етди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюркнинг айтишича, йирик ҳарбий компаниялар даромади кескин ошишига Украина ва Ғазодаги урушлар, глобал кескинликлар ҳамда давлатлар ҳарбий харажатларининг кўпайиши сабаб бўлган.

Ташкилот маълумотларига кўра, энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компания ўтган йили 679 миллиард доллар даромад қилган. Тюрк Геневадаги учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳаси етарлича молиялаштирилмаётганини, босимлар кучайганини таъкидлади. Унга кўра, Ғазо ҳали ҳам мислсиз азоб-уқубатлар ҳудуди бўлиб қолмоқда, ҳужумлар тўлиқ тўхтагани йўқ.

Шунингдек, Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан ҳужумлар ортгани, Суданда қуролли тўқнашувлар аҳолига жиддий зарар келтираётгани қайд этилди. Украинада тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони эса бир йилда 24 фоизга ошган.

БМТ молиялашувидаги 90 миллион долларлик танқислик туфайли 300 та иш ўрни қисқаргани ва Конго, Колумбия, Мянма, Тунис каби давлатлардаги муҳим лойиҳалар тўхтагани маълум қилинди. Тюркнинг таъкидлашича, айрим тинчликка оид келишувлар амалга оширилса-да, улар аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаяпти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳам ёмғир ёғмайди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:47

    Бугун ҳам ёмғир ёғмайди

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.04.2026 02:49

    Бугун қаерларга ёмғир ёғмайди?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 12:43

    Шаҳарсозликда бюрократия қисқартирилади

    Эндиликда тадбиркорлар муаммосига ҳокимлар бошчилигида якуний ечим берилади.

    'Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 10:31

    Тошкент тўй палови географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди

    Тошкент шаҳри ва вилоятига хос бўлган машҳур тўй палови расман географик кўрсаткич мақомини олди.

    'Азам Азизов - Ўзбекистонлик молиявий блогер ва инвестиция бўйича эксперт'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.04.2026 09:35