Маълум қилинишича, ҳодиса 12 май куни Савушкина кўчаси яқинида содир бўлган. Полиция ходимлари Ўзбекистон фуқароси Дадабоевни жамоат жойида намоз ўқиётган вақтида ушлаган.
Россия ҳуқуқ-тартибот органлари уни расмий рухсатсиз “имом сифатида” диний маросим ўтказганликда айблаган. Суд версиясига кўра, тадбир маҳаллий ҳокимият билан келишилмаган.
Судда Дадабоев айбни тан олган ва бу ҳаракат қонунбузарлик ҳисобланишини билмаганини айтган.
Суд қарорига кўра, у 30 минг рубль (тахминан 5 млн сўм) жаримага тортилди ҳамда Россиядан депортация қилиниши белгиланди.
Сўнгги йилларда Россияда меҳнат муҳожирларига нисбатан текширувлар ва депортация ҳолатлари кўпайиб бораётгани кузатилмоқда.






