АсосийДунё

Францияда она ва икки фарзандлари мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди

Уларнинг автомобилидан бир нечта қурол, бир нечта пичоқ ва кўздан ёш оқизувчи газ баллончаси топилган.

'Францияда она ва икки фарзандлари мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди'ning rasmi

Франциянинг Тулуза шаҳридаги мактаблардан бирида она ва унинг икки фарзанди иштирокида содир бўлган қуролли ҳужум юзасидан тергов бошланди. Zamon.uz хабарига кўра, улар пичоқлар билан таълим муассасасига бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилган.


Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа мактаб назоратчиси ва ўқувчилардан бири ўртасидаги жанжалдан сўнг юзага келган. Ўсмир оиласига қўнғироқ қилганидан кейин бир неча дақиқа ичида унинг қариндошлари мактабга келган.


Гувоҳларнинг айтишича, аёл вазиятни тинчлантириш ўрнига можаронинг янада кескинлашишига сабаб бўлган. Шундан сўнг уч киши мактаб ҳудудига кириб, назоратчи ҳамда икки нафар вояга етмаган қизга ҳужум қилган.


Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тезкор чоралар кўрилган ва гумонланувчилар қўлга олинган. Улар гуруҳ бўлиб қурол билан таълим муассасасига бостириб кириш ҳамда зўравонлик содир этишда айбланмоқда.



Тулуза прокуратураси мазкур ҳолат бўйича қотилликка уриниш моддаси билан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилган. Полиция гумонланувчиларнинг автомобилидан бир нечта пичоқ, қассоб пичоғи, кўздан ёш оқизувчи газ баллончаси ҳамда сохта тўппонча топган.



Расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар енгил тан жароҳатлари олган. Шу билан бирга, ҳодисанинг ўқувчилар ва мактаб ходимларига жиддий психологик таъсир кўрсатгани қайд этилмоқда.



Воқеадан сўнг ўқувчилар уйларига жўнатилган. Тулуза таълим бошқармаси барча хизматлар хавфсизликни таъминлаш учун сафарбар қилинганини билдирган. Мактабда психологик ёрдам маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:19

    Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

    Британия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса ўтган ой халқаро ҳаво ҳудудида содир бўлган.

    'Ташиев иши бўйича суд қолдирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:16

    Ташиев иши бўйича суд қолдирилди

    Маълум қилинишича, Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

    'Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:28

    Исроилда “Сумуд” флотилияси фаоллари таҳқирланди

    Ҳодиса ортидан Европа давлатлари кескин норозилик билдирди

    'Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 10:24

    Хитойдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 22 кишига етди

    Тошқинлар оқибатида қатор иншоотлар вайрон бўлган, айрим аҳоли пунктлари билан транспорт ва алоқа узилган.

    'Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё 20.05.2026 08:30

    Украина Латвия орқали Россияга зарба беришни режалаштирмоқда

    Киев расмийлари Латвия пойтахти Ригани Россияга қарши операциялар учун ўз ҳудудидан фойдаланишга кўндиришга уринган.

    'АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади'ning rasmi

    Дунё 19.05.2026 16:57

    АҚШда миграция сиёсати минглаб оилаларни парчалади

    Трампнинг миграция сиёсати ортидан 145 минг бола ота-онасидан ажралди.