АсосийСИËСАТ

Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

'Мирзиёев ва Эрдоған стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Суҳбат аввалида давлат раҳбарининг жорий йил январь ойида Анқарага амалга оширган расмий ташрифи Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиққанлиги таъкидланди.

Томонлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқотлар давом этаётганини қайд этди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар ўртасида янги ҳамкорлик тизими йўлга қўйилгани натижасида икки мамлакат алоқалари изчил ривожланаётгани айтилди.

Маълум қилинишича, йил бошидан бери ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар сони ва авиақатновлар жадал ошмоқда. Турк компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия етакчилари халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Бошқа янгиликлар