АсосийБу кизик

Дунё бойликларининг 75 фоизи атиги 10 фоиз аҳоли қўлида

Тенгсизлик кескин кучаймоқда, олимлар тезкор чоралар кўришни талаб қилмоқда.

'Дунё бойликларининг 75 фоизи атиги 10 фоиз аҳоли қўлида'ning rasmi

“Жаҳон тенгсизликлари 2026” ҳисоботига кўра, дунё бойликларининг тўртдан уч қисми атиги 10 фоиз аҳолига тегишли. Мутахассисларнинг айтишича, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут бу йил янада чуқурлашган: бор-йўғи 60 минг киши — дунё аҳолисининг 0,001 фоизи — энг камбағал аҳолининг ярмидан уч баравар кўп бойликка эгалик қилади.

Ҳисоботда энг бой 1 фоизнинг қолган 90 фоизга нисбатан анча катта молиявий устунликка эга бўлгани қайд этилди. Тадқиқотчилар бундай тафовут иқтисодий барқарорликка хавф туғдираётганини айтиб, таълим, соғлиқни сақлаш, самарали солиқ тизимлари ва қайта тақсимлаш дастурларини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Бойлар энг кўп яшайдиган давлатлар орасида Швейсария миллионерлари улуши бўйича биринчи ўринда туради — катта ёшли аҳолининг 16,45 фоизи камида 1 миллион долларлик активларга эга. Шунингдек, Люксембург ва Хонгконг ҳам юқори бойлик тўпланган минтақалар сифатида кўрсатилди.

Миллионерлар сони бўйича эса АҚШ етакчилик қилмоқда — 22 миллиондан ортиқ. Хитойда 6,3 миллион, Франция, Япония ва Германияда эса 2,7–2,9 миллион миллионер бор. Бироқ аҳолиси кам бўлган бой давлатларда миллионерлар улуши анча юқори.

Аксинча, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка, Жанубий Осиё ва Марказий Америкада миллионерлар улуши деярли нолга тенг. Марказий Осиёда рўйхатга фақат Қозоғистон кирган.

Форбесънинг янгиланган рўйхатига кўра, дунёнинг энг бой одамлари учлигида ўзгариш кузатилди: Google асосчилари Ларри Пейж (275 млрд доллар) ва Сергей Брин (258 млрд доллар) Илон Маск (442 млрд доллар) ортидан иккинчи ва учинчи ўринларга кўтарилди. Уларнинг бойлигининг кескин ошишига Google’нинг сунъий интеллектдаги муваффақиятлари ва Нано Банана нейротармоғи сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    30 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Дунёда давлат қарзи энг катта бўлган мамлакатлар маълум қилинди'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    Дунёда давлат қарзи энг катта бўлган мамлакатлар маълум қилинди

    2025 йилда жаҳон бўйича давлат қарзининг ЯИМга нисбати 94,7 фоизга етди.

    'Бугун Ўзбекистонда туманли совуқ кузатилади'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    Бугун Ўзбекистонда туманли совуқ кузатилади

    24 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    2026 йилда нафақахўрлар учун энг қулай давлат қаер бўлиши айтилди

    Ушбу давлат “International Living” нашри томонидан эълон қилинди.

    'Бугун қаерларда ёмғир ёғади?'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    Бугун қаерларда ёмғир ёғади?

    17 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

    'Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди'ning rasmi

    Бу кизик 25.05.2026 12:35

    Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр изи топилди

    Топилмалар ҳудудда динозаврлар узоқ вақт яшаганини кўрсатмоқда.