Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари Жиззах шаҳар Бобур МФЙ ҳудудида ҳаракатланаётган Damas автомобилини тўхтатиб, текширув ўтказган.
Текширув жараёнида Ш.Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласида яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль салонида сотиш мақсадида сақланаётган 990 блок, жами 49 минг 500 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу маҳсулотларнинг тахминий қиймати 9 миллион 900 минг сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.






