АсосийДунё

Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида бир қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабрлангани маълум қилинди.

'Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

Инсон аъзолари савдосида гумон қилинаётган Украина фуқароси Полша ҳудудидан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу аёл 2017–2018 йилларда инсон аъзоларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган халқаро уюшган жиноий гуруҳ таркибида фаолият олиб борган. Тергов материалларида қайд этилишича, жиноий гуруҳ тирик инсонларнинг тана аъзолари савдоси бўйича жами 56 та ноқонуний битимни амалга оширган.

Мазкур битимлар доирасида трансплантация амалиётлари Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилгани аниқланган. Гумонланувчи жорий йил март ойида Полшада қўлга олинган.

Полша ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим этган маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Таиланднинг жами 56 нафар фуқароси жабрланган ва улардан буйраклар ноқонуний равишда олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:07

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчиси билан телефонда гаплашди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

    'Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:11

    Путин Алиевни туғилган куни билан табриклади

    Россия Президенти Владимир Путин бугун, 24 декабрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан муборакбод этди.

    'Туркияда самолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:12

    Туркияда самолёт қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан Ливия армияси бош штаби раҳбари вафот этди.

    'Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 16:08

    Россияда ҳалок бўлган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди

    Марҳум боланинг оиласи ҳозирда моддий ёрдамга муҳтож эмаслигини маълум қилди.

    'Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 15:04

    Норвегия Россия таҳдиди фонида эвакуация режасини ишлаб чиқмоқда

    Ҳукумат эҳтимолий ҳарбий хавф шароитида тинч аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш чораларини режалаштирмоқда.

    'АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади'ning rasmi

    Дунё 23.12.2025 11:15

    АҚШни ихтиёрий тарк этган ноқонуний мигрантларга 3000 доллар тўланади

    АҚШ маъмурияти мамлакатда ноқонуний яшаётган муҳожирларни ихтиёрий равишда чиқиб кетишга рағбатлантириш мақсадида пул мукофоти миқдорини вақтинча оширишга қарор қилди.