АсосийДунё

Трамп: АҚШга Гренландия устидан назорат мудофаа учун зарур

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия устидан назорат Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги ва мудофаа манфаатлари учун жуда муҳим эканини билдирди.

'Трамп: АҚШга Гренландия устидан назорат мудофаа учун зарур'ning rasmi

Дональд Трамп “The Atlantic” журналига берган интервьюсида АҚШга Гренландия устидан назорат мудофаа мақсадларида зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, орол стратегик аҳамиятга эга бўлиб, глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади.

Интервью давомида Трамп Венесуэлада ҳокимият алмашинуви эҳтимолини ҳам истисно этмади ҳамда АҚШ Ғарбий яримшарда ўз таъсирини сақлаб қолиши кераклигини қайд этди. Шунингдек, у АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнотларига изоҳ бериб, Гренландия масаласи ҳарбий ҳаракатлар билан қандай боғлиқ эканини бошқалар баҳолаши кераклигини айтди.

Трамп аввал ҳам бир неча бор Гренландия АҚШ учун “миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур” эканини билдирган. Бу баёнотлар Дания ва Гренландия расмийлари томонидан кескин танқид қилинган.

    Бошқа янгиликлар