АсосийЖамият

Тошкентда қўшнисини пичоқ билан қўрқитган эркак қамоққа олинди

Яшнобод туманида маст ҳолда жамоат тартибини бузган фуқарога нисбатан суд қарор чиқарди.

'Тошкентда қўшнисини пичоқ билан қўрқитган эркак қамоққа олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тунда қўлида пичоқ билан қўшнисининг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган эркак маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йил 5 январь куни соат 01:35 атрофида 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда кўп қаватли уйда қўшниси Д.Ю.нинг хонадон эшигини тақиллатиб, жамоат тартибини бузган. У жамоат жойида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юрган.

Ҳолат юзасидан туман ИИО ходимлари томонидан тезкор чора кўрилиб, ҳуқуқбузар ушланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 185 прим.2 ва 194-моддалари билан баённома расмийлаштирилган.

Йиғилган материаллар судга юборилиб, суд қарори билан фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар