АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди

Учрашувда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари доирасида эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Холид ал-Аноний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари доирасида эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.

Томонлар инсон капитали, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни ривожлантириш, хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

"ЮНЕСКО бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик шериклигимизни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади", деб ёзди Саида Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар